«Жирканч мамлакатлар» ҳақидаги сўзлари учун танқид остига олинган АҚШ президенти Дональд Трамп кескин жумлалар қўллаганини тан олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Трамп муҳожирлар муаммосига бағишланган учрашувда илгари сурилган ташаббуслар янада кескинроқ бўлганини билдирди.
У ноқонуний муҳожирлар депортация қилинишини кечиктирган дастур — DACA йиғилишида кескин фикр билдирганини тан олди.
«Бироқ бундан ҳам кескинроғи — илгари сурилган бўлмағур таклиф, DACA учун ортга қўйилган қадам бўлди», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)