Туркия хавфсизлик кучлари 2017 йили террорчи ташкилотларнинг 7 мингдан ортиқ аъзосини йўқ қилди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучлари бош штабининг йиллик ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Ўтган йил давомида 7016 нафар террорчи йўқ қилинди. Улардан 3777 нафари ИШИД ва ва 3239 нафари Курдистон ишчи партияси аъзоси. Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш чоғида 439195 киши қўлга олинди», — дейилади ҳужжатда.
Мухолифатчи Фатхуллоҳ Гуленнинг FETO ташкилотига қарши кураш доирасида ҳарбий муассасанинг 9236 нафар ходими ишдан четлатилди, 5399 нафари ҳибсга олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)