Тик юрувчи одамнинг (Homo erectus) ибтидоий даврга оид яшаш жойи қолдиқлари исроиллик археологлар томонидан Исроилнинг марказий қисмидаги Жалжулия шаҳри яқинидан топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Бир неча ой давом этган қазиш ишлари натижасида ибтидоий даврга оид ёши қарийб 500 минг йилни ташкил қилувчи бир гектар ҳудудда жойлашган яшаш жойи қолдиқлари топилган.
Кўп миқдордаги тош қуроллар илк палеолит давридаги одамлар ҳаёти ҳақида сезиларли даражадаги маълумотларни беради. Ибтидоий жамоа одамлари қазилмалар ҳудудидан 500 метр жанубда жойлашган дарё бўйида яшаган. Бу ердаги тоза сув, турли озуқа манбалари ва кремний қатламлари яшаш учун қулай шароитни яратган.
Изоҳ (0)