• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    12 ёшли қизча АҚШдаги энг яхши ёш олим деб топилди

    12 ёшли Гитанжали Рао 2017 йилда АҚШнинг энг яхши ёш олими эътирофига сазовор бўлди, деб хабар беради Forum Daily.

    Фото: Forum Daily

    Фото: Forum Daily

    Қизчага мазкур эътироф сув таркибида қўрғошин борлигини аниқлашнинг тез ва арзон усулини ихтиро қилгани учун берилди.

    Қизча илмий фаолият билан боғча пайтидан бошлаб шуғулланади. Унинг ҳисобида саккизта ихтиро мавжуд. Бироқ Гитанжали яратган 10 сонияда сув таркибидаги қўрғошин даражасини аниқлаб берувчи 3D-принтерда чоп қилинган ускуна унга шуҳрат олиб келди.

    Қизча яратган Tethys ускунасида углеродли нано-найчалардан иборат фильтр мавжуд бўлиб, у сувдаги қўрғошин миқдорини аниқлайди. Ускуна Bluetooth-узатгич билан таъминланган бўлиб, у текширув натижасини смартфон экранига узатади.

    Фото: Forum Daily

    Фото: Forum Daily

    Гитанжали ўз ихтироси билан Мичигандаги Флинт шаҳри аҳолисига ёрдам беришга қарор қилди. 2016 йилда шаҳар аҳолиси қўрғошинли сувдан тарқалган инфекциядан азият чеккан эди.

    «Ҳаммаси сув таркибидан қўрғошинни чиқариб ташлаш усулини излашдан бошланди. Кейинроқ мен жуда катта қадам ташлашга уринаётганимни, мен аввал сув таркибидан қўрғошинни йўқотиш усулини эмас, балки унинг сув таркибида мавжудлигини аниқлаш усулини топишим кераклигини тушундим», — дейди Рао.

    Ускунани яратиш ғояси қизчада ота-онаси сувни аксарият ҳолларда маълумотни хато кўрсатадиган тест чизиқчалар ёрдамида текшираётганини кўрганидан кейин туғилди.

    Гитанжалига ихтироси учун 25 минг доллар миқдорида мукофот пули берилди.

    Қизча яратган ускунанинг нархи ҳозирда 20 долларни ташкил этади. Кейинчалик уни улгуржи ишлаб чиқариш бошланса, нарх яна ҳам арзонлашиши мумкин.

    Гитанжали сотувдан тушган пулни сув таркибида қўрғошин борлигини аниқловчи ускунани ишлаб чиқариш бўйича бизнесга тикишни ният қилмоқда. Келажакда у эпидемиолог ёки генетик бўлишни орзу қилади.

    Гитанжали бошқа болаларга ҳеч қачон таслим бўлмасликни маслаҳат беради.

    «Фаолиятимни энди бошлаган пайтимда кўп бора омадсизликка учраганман. Шундан сўнг хатоларимни тўғрилашга ҳаракат қилдим ва омадсизлик муваффақият сари яна бир қадам эканлигини тушундим», — дейди Гитанжали.

    11.01.2018, 18:57   Изоҳ (0)   24559
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Палеонтологлар Сибирда улкан динозавр қолдиқларини топди

    11.01.2018, 06:41

    Австралиялик археолог Ўрта асрларда одамлар эрта вафот этгани ҳақидаги уйдирмани фош қилди

    10.01.2018, 10:42

    Исроилда археологлар тик юрувчи одамнинг яшаш жойи қолдиқларини топди

    10.01.2018, 07:14

    Швейцариялик олимлар океаннинг минг йиллар давомидаги ҳароратини ўлчаш имкониятига эга бўлди

    09.01.2018, 23:20

    Янги энг катта оддий сон аниқланди

    09.01.2018, 06:04

    Мексикада жойлашган кўлнинг тубидан коинотнинг қадимий модели топилди

    07.01.2018, 19:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.