АҚШ президентини тиббий текширувдан ўтказган шифокор Ронни Жексон Дональд Трампнинг саломатлиги «аъло даражада» эканлигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Уолтер Рид номли ҳарбий госпиталда президентнинг тиббий текшируви жуда яхши ўтди. Унинг саломатлиги аъло даражада. Бунинг тафсилотларини сешанба куни эълон қилишни тоқатсизлик билан кутяпман», — деди Ронни Жексон.
Олдинроқ Оқ уй Трамп 2018 йил бошида тиббий текширувдан ўтиши, шифокорларга унинг натижаларини маълум қилишга ижозат берилишини хабар қилганди.
Изоҳ (0)