Украина бош вазири Владимир Гройсман Россия президенти Владимир Путиннинг Киевга Қримдаги ҳарбий техникани қайтариш таклифига изоҳ берди, деб ёзади «Ведомости».
«Россия президентига муқобил таклиф — флот билан бирга Қримни ҳам қайтаришни таклиф қиламан. Бажонидил қабул қилишга тайёрмиз», — деди Гройсман.
Украина ТИВ вакили техникани қайтариш эҳтимоли кўриб чиқилаётгани, бироқ масала «кўп қиррали» эканлигини таъкидлади.
Мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Игорь Воронченко эса Қримдаги техника, хусусан, кемалар «хароб ҳолатда» эканлигини рад этди.
Изоҳ (0)