Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U23 термаси Осиё Чемпионати гуруҳ босқичининг 2-турида мезбон Хитой устидан зафар қучди.
Беллашувдаги ягона гол 14-дақиқада Ҳожиакбар Алижонов томонидан урилди. Кейинги дақиқалар давомида ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига тўғри зарба бера олмади. Шунга қарамай, ҳимоядаги ишончли ўйин сабаб, қитъа чемпионатидаги дастлабки очко қўлга киритилди.
Хитойлик футболчилар илк турда Уммон устидан 3:0 ҳисобида зафар қучганди. Мезбонлар сўнгги турни Ўзбекистонни таслим қила олган Қатарга қарши ўтказади. Равшан Ҳайдаров жамоаси эса Уммон билан ҳисоб-китоб қилади.
Осиё Чемпионати U23 «А» гуруҳи. 2-тур 12 январь, жума
Хитой — Ўзбекистон 0:1
Гол: Ҳожиакбар Алижонов, 14 (0:1).Хитой U23: Дзоу Ючен — Ли Ксиаоминг, Гао Дзунйи, Яо Жуншенг (Танг Ши, 46), Веи Шихао, Хе Чао, Ли Хаилонг, Ли Шуаи, Янг Лийю, Лиу Йиминг, Ба Дун (Жанг Юнинг, 76).
Ўзбекистон U23: Ботирали Эргашев — Рустам Ашурматов, Ҳожиакбар Алижонов, Аббос Отахонов, Азиз Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Забихилло Ўринбоев, Жавоҳир Сиддиқов (Жасур Яхшибоев, 66), Дониёр Нарзуллаев (Бобур Абдихолиқов, 92+), Достон Ҳамдамов (Ойбек Рустамов, 72), Достон Турсунов.
Изоҳ (0)