Германияда маҳаллий аҳоли ҳамда муҳожирлар учун конслагерларга боришни мажбурий жорий этиш таклифи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Халқаро ишлар ва фуқаролар фаоллиги бўйича давлат котиби Саусан Шиблий шундай ғояни илгари сурди.
«Мамлакатда яшовчи ҳар бир кишига ҳеч бўлмаганда умрида бир бор конслагерга бориш мажбуриятини юклаш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Бу бизга яқинда келганларга ҳам тегишли. Конслагерларга ташриф интеграция жараёнининг таркибий қисмига айланиши зарур», — деди сиёсатчи.
Қайд этиш жоизки, аслида бу ғоя Германия учун буткул янгилик ҳам эмас: Баварияда ўқувчилар Дахау ёки Флоссенбюргдаги мемориал комплексларга боришни канда қилмайди.
Изоҳ (0)