АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан алоқалари, афтидан, «жуда яхши» эканлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Афтидан, Ким Чен Ин билан алоқаларим жуда яхши… Мен одамлар билан алоқалар ўрнатаман. Менимча ҳис ҳайрон қолдингиз», — деди Трамп The Wall Street Journal’га берган интервьюсида.
Аммо у Шимолий Корея етакчиси билан суҳбатлашган-суҳбатлашмагани ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортди.
«Буни изоҳлашни хоҳламайман. Бу бўлган ёки бўлмаган деб айтмаяпман. Шунчаки изоҳлашни истамайман», — деди Трамп.
Нашр қайд этишича, Америка президентининг гаплари Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги очиқроқ дипломатия учун сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)