КХДР Хамгён-Пукто провинцияси Кильчжу уездидаги Пхунгери қишлоғи яқинида жойлашган ядро полигонида ғарбий туннелни чуқурлаштириш бўйича ишларни давом эттирмоқда, деб ёзади «ТАСС» КХДР атрофидаги муаммоларга ихтисослашган 38North порталига таяниб.
Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга асосланиб, нашр таҳлилчилари таъкидлашича, «бутун декабрь давомида полигонда ишчилар ва техника фаоллиги давом этган», туннелдан тупроқ чиқариш ҳажми ошган. Мақола муаллифлари фикрича, бундай фаоллик КХДРнинг ядро синовини ўтказишга шай ҳолатда туришга интилишини билдириши мумкин.
Изоҳ (0)