Москва вилоятининг Серпухов шаҳрида хотинининг қўлларини чопиб ташлаган 26 ёшли эркак жабрланувчидан унинг қамоқдан қайтишини кутишни сўради, деб ёзади «MK.ru».
Аёлнинг ўзи айтиб беришича, айни пайтда тергов изоляторида бўлган эркак танишлари орқали унга хат юбориб, унинг озодликка чиқишини кутишни, уни кечиришни, ажрашиш ҳақидаги аризани қайтариб олишни сўраган ва уни ўлдириш билан қўрқитган.
11 декабрь куни рашкчи эр 25 ёшли хотинини хиёнатда гумон қилиб, унинг қўл бармоқлари ва панжаларини болта кесиб ташлаган эди. Шундан сўнг у аёлни шаҳар касалхонасига олиб борган.
Шифокорлар жабрланувчининг чап қўлини қайта тикиб қўйган, ўнг қўлини эса тўмтоқ қилишга тўғри келган. Эр-хотин беш йил аввал турмуш қурган, 3 ва 4 ёшли икки фарзанди бўлган.
Изоҳ (0)