АҚШ президенти Дональд Трамп қонун чиқарувчилар билан учрашув чоғида Америкага баъзи мамлакатлардан келган муҳожирларни «жирканч мамлакатлар»дан чиққанлар деб атади. Бу ҳақда The Washington Post вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ўзларининг жирканч мамлакатларидан келган бу одамлар бизнинг мамлакатимизда нима қилиб юрибди?» — деди Трамп Африка мамлакатлари ва Гаитидан келган муҳожирларни назарда тутиб.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Норвегия сингари мамлакатлардан одамларни жалб қилиши керак.
Изоҳ (0)