АҚШ маъмурияти Алексей Навальнийни Россия раҳбарлари қаторида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Россия президенти Вадимир Путин журналистлар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Путиндан Навальнийни президентлик сайловига қўймаслик тўғрисидаги Марказий сайлов комиссияси қарори ва бунга АҚШнинг муносабати ҳақида сўралди.
«Мазкур шахс сайловга қўйилмаган ягона даъвогар эмас. Бироқ негадир бошқалар ҳақида гапириб ҳам ўтилмайди. Бу АҚШ маъмурияти кимни ёқлаётгани, сиёсий саҳнага илгари суриб, Россия раҳбарияти сафида кўришни истаётганлигини намойиш этиб турибди», — деди Россия президенти.
Россия Марказий сайлов комиссияси 2017 йил, 25 декабрь куни мухолифатчи Алексей Навальнийни президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказишдан бош тортганди. Комиссия буни мухолифатчи судланганлиги туфайли сайланиш ҳуқуқи йўқлиги билан изоҳлаганди.
Изоҳ (0)