11 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга сафар режими ўзгарди. Бундан ташқари, энди Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлиги йилда камида тўрт марта қўққисдан текширилади.
2. Фарҳод ГЭС жойлашган ер майдони Тожикистон ҳудуди сифатида тан олинади. Бундан ташқари, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши кутилмоқда.
3. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаол ёшларга контракт суммасининг 35 фоизини тўлаб беради. Суперконтракт асосида ўқишга кирган талабаларга моддий ёрдам иккинчи курсдан бошлаб кўрсатилади.
4. Ўзбекистон термасининг ЖЧ—2022 да тўп суриши масаласи давлат дастури муҳокамасидан алоҳида жой олди. Бу борадаги чора-тадбирлар режаси 2018 йил 10 мартига қадар мамлакат раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
5. Деновдаги ош рекордни янгилаш эмас, балки бошқа мақсадда тайёрланаётгани маълум қилинди. Мақсад — ошпазлар маҳоратини синовдан ўтказиш ва халққа ўзига хос байрам кайфияти бағишлаш.
Изоҳ (0)