10 январь куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен Бийет де Вильморни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат портали хабар бермоқда.
Учрашувда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш, наслдор ҳайвонлар бош сонини кўпайтириш орқали соҳа самарадорлигини ошириш истиқболлари ҳақида сўз борди.
Изоҳ (0)