10 январь куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистонга 25 та автобус ва учта трактор совға қилишга бағишланган тадбирда иштирок этиш учун Хайратон шаҳрига борди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.
Техникани топшириш маросимида Афғонистон президенти аппаратининг молия бошқармаси бошлиғи Аҳмад Вафо Амин, транспорт вазири Муҳаммад Ҳамид Тахмосий, халқ таълими вазири ўринбосари Аҳмадсейр Маҳжур, Балх вилояти раҳбари ўринбосари Муҳаммад Башир Тавҳидий ҳамда мамлакат ишбилармонлик доираси вакиллари иштирок этди.
Исматулла Иргашев Ўзбекистон учун Афғонистон билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)