• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Острогожскаянинг ўлиб кетган ота-онасида нима айб?

    Балки ўқигандирсиз, бир муддат аввал Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сайтида миллий интернет-журналистиканинг ҳозирги аҳволига бағишланган катта бир мақола эълон қилинди. Ўша зиддиятли мақолада муаллиф ўзбек интернет-нашрларини «сунъий рейтинг ортидан қувиш»да айблаб, бунга мисоллар келтирган. Мақола чоп этилган саҳифанинг бирор жойида бу ҳақда эслатилмаган бўлса-да, муаллиф билан ЎзА таҳририятининг фикрлари бир-биридан фарқли бўлиши мумкин, албатта. Бахтга қарши, ЎзА сайти ўша мақолада «кескин танқид»га учраган сайтларнинг «камчиликлари»ни такрорлаётгандек, назаримда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг аёвсиз танқидига учраган Элла Острогожская ҳақида агентлик сайтида эълон қилинаётган материаллар сарлавҳаси, уларни тақдим этиш усули бу фикрни бир қадар тасдиқлайди, деб ўйлайман.

    ЎзА сайтида Элла Острогожская ҳақида эътиборга молик дастлабки маълумот (ЎзА айтмоқчи, «расмий маълумотлар») 27 декабрь куни, катта бир мақоланинг ичида «Элла Острогожская аслида ким бўлган?» деган кичик сарлавҳа билан берилди. «Дарё» бу маълумотлар Президентнинг Мурожаатномасидан сўнг пайдо бўлган саволларни камайтириш ўрнига янада кўпайтиргани ҳақида ёзган эди. 9 январь куни ЎзАда «Элла Острогожская ҳақидаги энг сўнгги, энг аниқ маълумотлар» сарлавҳали ахборот чиқди. Жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ўқилган (бу ахборотнинг «Дарё»да қайта чоп этилган талқини ярим кунда 100 минг мартадан зиёд ўқилди) бу «энг сўнгги, энг аниқ маълумотлар» бор-йўғи Элла Острогожскаянинг шахсий маълумотномаси бўлиб чиқди.

    Шундай бўлса-да, унда «Дарё» 28 декабрь куни берган бир-икки саволга жавоб бор — у қачон, қаерда, қанча муддат ишлаган, дегандек. Яна қўшимча икки ахборот ҳам бор — Острогожскаянинг сурати ҳамда у олган давлат мукофотлари рўйхати. Айни вақтда, биринчи мақоладан сўнг пайдо бўлган асосий саволлар (давлат бюджетига қанча зарар етказган, айнан қайси йиллардаги кўрсаткичларни сохталаштирган, Давлат раҳбарига қандай ёлғон ҳисоботлар берган ва ҳоказо, ва ҳоказо) очиқ қолиб, назаримда, бир ўринсиз маълумот — Элла Острогожскаянинг онаси, отаси, шунингдек, эри, қизи ва ўғли ҳақида қисқача ахборот берилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Унга кўра, Элла Острогожскаянинг онаси Людмила Попова 1959 йили, Элла уч яшарлигида вафот этган. Отаси — Иля Коган эса узоқ йиллар «Фотон» заводида уста бўлиб ишлаган, 2002 йили вафот этган. Элланинг турмуш ўртоғи — Игорь Острогожский «АТЕКС» фирмасида менежер бўлиб ишлайди, 1984 йилда туғилган қизи Анастасия Москвадаги молия-юридик академиясида, 1986 йилда туғилган ўғли Кирилл ТАТУда таҳсил олган. Нега Острогожскаянинг энг яқин қариндошлари ҳақидаги бу маълумотлар менинг назаримда ўринсиз?

    Острогожскаяни Президент қаттиқ танқид қилди — буни ҳамма кўрди; Президент ва бошқа мутассаддилар томонидан берилган баёнотларда, шунингдек, ЎзА эълон қилган биринчи мақолада Острогожскаяга нисбатан катта айбловлар илгари сурилди (биргина «Давлат раҳбарига ёлғон ҳисоботлар берган» деган гапнинг ўзи қанчалик оғир). Бу баёнотлар, айбловлар ортидан тегишли органлар Острогожскаяга нисбатан қандайдир иш очдими-йўқми — бехабарман (ҳар ҳолда улар бирор очиқ баёнот билан чиқиш қилганича йўқ). Катта эҳтимол билан, у — қонунбузар, унинг айби бор, ҳар ҳолда «шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди». Мана шу — «у айбдор» деган таассурот ҳосил бўлаётган бир вақтда, Острогожскаянинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари ҳақида бундай қуруқ ахборот бериш уларни айбсиз айбдордек кўрсатиб қўяди ва бу, камида, оддийгина инсонийликка зид.

    Вазиятни жуда жўн изоҳи шундай: агар мен бирор жиноят қилган бўлсам ва бунга фақат ўзим айбдор бўлсам (яъни, отам, онам, укам, синглим, аёлим ва бошқа қариндошларим аралашмаган бўлса), бу жиноят тафсилотларини овоза қилётганларида фақат мени тилга олишларини истардим, айбсиз бошқаларни эмас. Бу ҳолатда қонун ва жамият мени жиноятчи деб турганининг ўзиёқ бегуноҳ қариндошларим учун етарлича оғир (руҳий) жазо, уларни номма-ном, айби бор-йўқлигига қарамай жамоатчиликка таништириш — жуда жиддий, оғир асоратларга олиб келадиган зарба бўлур эди. Агар улар орасида мен сабаб билиб туриб айбдорга айланганлар бўлса, уларнинг-да айблари айтилсин, лекин беайбларини тинч қўйган маъқул.

    Заводда уста бўлиб ишлаш, бирор фирмага менежерлик қилиш, Москва ёки Тошкентдаги олийгоҳда ўқиш, билишимча, бирор ёмон ё ноқонуний ҳаракат эмас — минглаб одамлар заводларда ишлаяпти, пойтахтнинг биргина туманида юзлаб менежерларни топиш мумкин, минг-минглаб ўзбекистонлик ёшлар Россия олий таълим муассасаларида ўқимоқда. Острогожская қилгани таъкидланаётган номаъқул ишларга уни 2002 йилда вафот этган отаси бошлаганми? Қизи ё ўғли онасидан давлат бюджетидан қайтармаса ҳам бўладиган унча-мунча пул олиб беришни сўраганми? Игорь Острогожский хотинининг мансабидан фойдаланиб, бирор ноқонуний ишини битирганми? Шундай ёки шунга ўхшаш ҳолатлар бўлса — айтилса яхши, аксинча бўлса, қонунбузар деб гумон қилинаётган инсон билан унинг энг яқин қариндошлари исм-фамилияларини бир рўйхатда бесабаб санаш ўринсиз.

    Шу ўринда қатағон йилларида яшаб, ижод қилган машҳур шоир ва ёзувчиларимизнинг таржимаи ҳолларидан ғоят ачинарли, жуда таъсирли, ўқисанг ўша давр ҳукмдорларига нисбатан нафратинг жўш урадиган воқеа-ҳодисаларни мисол қилиб келтириш мумкин, лекин режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Ватан» фильмидаги бир лавҳа нисбатан тушунарлироқ, чамамда. Урушдан қайтиб, милиционер бўлган Ҳамид ёмғир вақти одамларни пахта даласидан олиб чиқиб кетгани учун Гунафшанинг устидан юмалоқ хат тушгани, энди у 15 йилгача қамалиши мумкинлигини айтади, уни саботажда айблайди. Гунафша бу гапларни хавотир билан эшица-да, ўзини йўқотмайди (ҳатто 15 йилга қамалиши мумкинлиги ҳақидаги гапни эшитганида ҳам). Аммо Ҳамид Гунафшага: «Сен ХДХ, яъни — Халқ Душманининг Хотинисан» деганида, аёл жон ҳолатда чинқириб юборади. Шундан ҳам тушунарлики, одамларни пахта теримига олиб чиқмаcликдан кўра ХДХ бўлишнинг айби оғирроқ.

    Бу бечора нафақат ХДХ эканлиги, балки урушга кетган эри ҳали ҳам тириклигидан шу вақтгача бехабар, исмини Ҳамид тилидан сўлаги оқиб айтаётган Сталин ҳамда фронт учун сидқидилдан меҳнат қилиб юрган бир аёл эди. У давлатнинг миллион-миллион пулини ўғирламаган, у бригадир бўлиб, хизмат мансабини суиистеъмол қилмаган, у қотиллик ёки шунга ўхшаш ҳақиқатан-да оғир бирор жиноятни содир этмаган; асосий айби — ундан минглаб чақирим наридаги тириклиги ҳам даргумон бўлган эри конслагердан кўра немис совуни ва коржомасини маъқул кўрганида эди.

    Бундай ҳолат — ўғил учун отанинг, эр учун хотиннинг, ака учун сингилнинг (ва ҳоказо) жавоб бериши, айбдор қилиниши, «халқ душмани»нинг хотини, «халқ душмани»нинг фарзанди, «халқ душмани»нинг онаси деган тамғалар билан бегуноҳ, беайб одамларни яккалаб, камида руҳий изтиробда қолдириш 1937 йилда тўлиқ қувват билан ишга тушган ва айнан Сталиннинг ўлими билан «яроқлилик муддати» тугаган «қатағон машинаси»нинг асосий белгиси; ҳозирги доруломон кунларда тасодифан шундай ҳолатларга дуч келиб қолсанг, яна ўша Сталиннинг замондошлари томонидан Сталиннинг ўлимидан сўнг ёзилган қатағон даври хотиралари ёдга тушади. Буни ҳаммамиз биламиз. Буни, бахтимизга, Президент ҳам билади. Шунинг учун ҳам у Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистондаги 1937 йилларга хос «бунинг акаси қамалган, бунинг отаси бир бало бўлган, ундан бўлган» деган гапларга сабабчи муҳитни йўқ қилиш кераклиги ҳақида гапирган эди.

    Бундай номаъқул ёндашув туфайли кўплаб ёшларимиз, малакали мутахассисларимиз беайб айбдор бўлиб, яқин қариндошларининг қилмишлари учун жабр тортиб келди. Ўзингиз айтинг, бу адолатданми? Мен ўйлайманки, адолатдан эмас. Нима сабабдан бир жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши керак? Ака учун уканинг жавоб бериши тўғрими? Мен буни мутлақо нотўғри, деб ўйлайман... Бу иллат Ўзбекистонда йўқ бўлиши керак. Ака бошқа, ука бошқа, фарзанд бошқа, ота бошқа — ҳар бири ўз жинояти бўйича ўзи жавоб бериши керак. Бундай адолатсиз тизимдан бутунлай воз кечишнинг вақт-соати келди.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    «Дарё»даги аввалги мақолада ҳам таъкидланган эди — жамоатчиликка Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг танилган Острогожская ва унинг атрофидагилар ҳақида тўлиқ билишни ва, агар айбдор бўлса, уларнинг жавобгарликка тортилиши тарафдори. Масалан, Мурожаатнома вақтида Президент вилоятлар чегарасидаги йўл-патруль постларига ҳожат йўқлигини таъкидлаган эди — уларнинг олиб ташланаётганини кўряпмиз; Мурожаатнома давомида Президент молия вазирига вазирликни «каламушлар»дан тозалаш ҳақида топшириқ берганди — 500 дан зиёд киши ишдан олиниб, улар ўрнига, хусусан, Ёшлар Иттифоқи орқали кадрлар танлаб олинаётганидан хабардормиз. Лекин Мурожаатнома вақтида одамларни энг қизиқтирган нарса — Острогожская масаласи эди. Шундай экан, бу вазиятда давлат ахборот агентлиги бераётган «расмий маълумотлар» етарли эмас. Энди навбат тергов ва суд идораларига — мансабдор шахслар ва оммавий ахборот воситалари берган шов-шувли хабарлар асосида натижаси жамоатчиликни қизиқтираётган масалага қонуний баҳо бериш мақсадга мувофиқ.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин

    11.01.2018, 15:12   Изоҳ (0)   78179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёш вазир ўринбосарига шикоят: Нега «Билимлар беллашуви» нохолис баҳоланади?

    11.01.2018, 15:03

    Фарғонада моддий ёрдам сўраётган оилалар сони нега кўпайди?

    11.01.2018, 14:42

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаол ёшларга контракт суммасининг 35 фоизини тўлаб беради

    11.01.2018, 14:30

    Деновдаги ош рекордни янгилаш эмас, балки бошқа мақсадда тайёрланаётгани маълум қилинди

    11.01.2018, 14:19

    12 январь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди

    11.01.2018, 14:07

    Рязань вилоятида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ўлди

    11.01.2018, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45

    “Байден ҳужжатларни ўзи имзоламаган” — Трамп

    Дунё | 20 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.