Терговчилар Рязань вилоятида жойлашган «Шереметьево Ряжск» қишлоғидаги уйда ҳалок бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросинининг ўлими юзасидан текширув олиб бормоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, эркаклар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган, деб хабар берди «ТАСС».
«Россия тергов қўмитаси бошқармасининг Скопин туманлараро тергов бўлими Рязань вилоятида ҳалок бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими юзасидан тергов ўтказмоқда», — дейилади хабарда.
Ис газидан заҳарланган яна бир эркак шифохонага ётқизилган.
Нашрнинг аниқлашича, заҳарланган фуқароларнинг барчаси маҳаллий фермада расман меҳнат қилган.
Ҳалок бўлган ва жабрланганларни тунгги навбатчиликдан уйга қайтган ишчи аниқлаган. Нохуш ҳодиса жойида терговчилар иш олиб бориб, тафсилотларни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)