Украинанинг Карпаторти вилояти, Соль қишлоғи ҳудудида юк поездининг 3 вагони издан чиқиб кетди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби Татьяна Шчёголева маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Унинг айтишича, ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
«Вагонлар йўллардаги муаммо туфайли эмас, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида издан чиқди. Темир йўл транспорти Карпатортида тўхтамаган, поезд юк таркиблари учун мўлжалланган алоҳида йўлдан кетаётганди», — аниқлик киритди вилоят полицияси.
Изоҳ (0)