Италиянинг Рим шаҳри суди фарзандларининг суратини интернетга жойлаштирадиган ота-оналарни катта миқдорда жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Италиа-ру» хабар бермоқда.
Facebook, Twitter, Instagram ва шу каби бошқа ижтимоий тармоқларга вояга етмаган фарзандларининг суратини жойлаштирган ота-оналар суратларни ўчиришга мажбурланади, бундан ташқари 10 минг еврогача жарима тўлаши керак бўлади.
Суд мазкур қарорни 2017 йилнинг 23 декабрида 16 ёшли италиялик суратларини мунтазам равишда интернетга жойлаштирган онасини судга берганидан сўнг қабул қилди.
Қарорни қабул қилишига мамлакат муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонуннинг 96-моддаси асос бўлиб хизмат қилди. Мазкур модда инсоннинг фотосурати унинг рухсатисиз тарқатилиши мумкин эмаслигини кўзда тутади.
Изоҳ (0)