Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг ярим финалидан жой олган иккинчи учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Лондон дербиси доирасида «Стэмфорд Бриж»га ташриф буюрган «Арсенал», 0:0 ҳисобига рози бўлди. Шу тариқа томонлар финалга йўлланма олувчи клуб номига такрорий ўйинда ойдинлик киритадиган бўлди.
Ярим финалнинг жавоб ўйинида «Арсенал» 24 январь куни «Челси»ни қабул қилади. «Бристоль Сити» ҳамда «Манчестер Сити» ўртасидаги жавоб ўйини эса 23 январга тайин қилинган.
«Арсенал» ва «Челси» шу мавсумнинг ўзида уч бор тўқнаш келишди ва уларнинг ҳар учаласида ҳам ғолибни аниқлаб бўлмади — 0:0, 2:2, 0:0. «Челси» майдонидаги ҳар икки ўйинда ҳам голсиз дуранглар қайд этилди.
Изоҳ (0)