Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Биз дам олишни ноаниқ вақтга қолдиришга одатланганмиз: одатдаги кунларда ишдан кейин дам олиш қийин, дам олиш кунларида режимга риоя қилиш ундан ҳам қийинроқ. Бундан ташқари, кўпчилигимиз доимий равишда зўр бериб ишлашга мажбур бўладиган организмда нималар содир бўлишини тушунмаймиз.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Уйқусизликка шифокорлар қандай муносабатда бўлишини билишни хоҳлайсизми? Унда эшитинг.

Ташқи кўриниш

Ёш ва соғлом кўринишни хоҳлайсизми? Уйқунинг етишмаслиги терини жуда тез бузади, ажинлар пайдо бўлади, терининг ранги ўзгаради. Ҳаммасидан ёмони шундаки, бу жараённи орқага қайтариб бўлмайди.

Диабет

Уйқусизликка дучор бўлган одамлар ортиқча вазн билан биргаликда кўпинча иккинчи типдаги диабетга ҳам эга бўлади. Агар улар суткасига 7 соатдан ухламаса, инсулинга боғлиқ ўзгаришлар ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Онкология

Ҳаддан ташқари кам ухлаш оқибатида аёлларда сут безлари, эркакларда эса простата безлари саратони касалликлари пайдо бўлиши мумкин.

Яшашга бўлган қизиқишнинг йўқолиши

Бир кунда беш соат ва ундан камроқ ухлайдиганлар яшашга бўлган интилишини умуман йўқотиш хавфига дуч келади. Бундай уйқу режимида бир ҳафтадан кейин эркакларда тестостерон даражаси 15 фоизга тушиб кетади.

Семириш

Уйқусиз ўтган тундан кейин организм етишмаган қувватни бошқа манбалардан йиғиб олади. Семириш кўпроқ кам ухлашга одатланган одамларда учрайди. Шунингдек тана оширилган миқдордаги овқатларни қайта ишлашга улгуролмайди, бунинг натижасида ҳазм қилиш аъзолари билан боғлиқ бошқа муаммолар ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Юракка зарба

Бир кунда 5 соатдан кам ва 9 соатдан кўп ухлаш юракка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бундай яшаш тарзи ишемик касалликлар пайдо бўлиш хавфини оширади.

Манба: Trendymen

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди