Ўзбекистон Президенти томонидан 9 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қонунга «ҳукумат соати» тушунчаси киритилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Унга кўра, Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида бир ойда бир марта, ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг депутатлар саволларига жавобларини эшитади.
Уларни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади. Депутатларнинг ҳукумат аъзоларига саволлари «ҳукумат соати» ўтказилишидан камида 10 кун олдин Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда депутатлар саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди. «Ҳукумат соати» якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)