8—9 январь кунлари Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон делегациясининг ўзбек—тожик давлат чегараларидаги ҳудудларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ишчи гуруҳ ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб, UZ24 хабар берди.
Учрашув чоғида Тожикистон—Ўзбекистон давлат чегарасининг қолган участкаларига ўтиш масалалари муҳокама қилинди.
Ишчи гуруҳнинг учрашуви бугун, 10 январь куни Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислиги остида Тожикитон—Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси доирасида давом этади, унда икки мамлакат ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация ҳозирда Тожикистонга етиб борган. Кун якунига қадар Абдуллар Ариповни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳам қабул қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)