Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Соибжон Бегматов бош директор этиб тайинланди, деб хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Соибжан Бегматов яқин йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат консерваториясида илмий-ижодий ишлар бўйича проректор, «Мусиқий шарқшунослик», «Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси» кафедраларида мудир лавозимида фаолият олиб борган.
1996 йилдан буён санъатшунослик фанлари номзоди, «Фарғона водийси ҳофизлик анъаналари» мавзусида илмий иш ёқлаган. Соҳага оид ижодий ишлари, илмий-публицистик мақолалари мунтазам нашр қилиниб келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбек миллий мақом санъати маркази Президентнинг 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил қилинди.
Изоҳ (0)