Ирландиянинг машҳур U2 гуруҳининг Боно номи остида машҳур бўлган солисти Пол Дэвид Хьюсон Литвадаги Утене шаҳрида жойлашган Aušra савдо марказига бошқа инвестиция қилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Бонога тегишли Nude Estates I компанияси Литва солиқ инспекцияси талабига биноан аввал тўланмаган 34 минг евро солиқни ва жарима санкцияси сифатида яна 19 евро тўлаган. Айнан ана шу ҳолат мусиқачини Литвадаги бизнесидан воз кечишга мажбур қилган.
Изоҳ (0)