Мия саратони ташхиси қўйилган Голливуд актрисаси ва журналист Мария Менунос тўғридан-тўғри эфирда продюсер Кевин Андергарога турмушга чиқди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мария илк бор « Массачусетс гўзали» номига сазовор бўлганда танилганди. Кейинчалик у «Клиника», «Йўллар рицари» каби бир неча сериалда суратга тушди.
Жуфтлик салкам 20 йилдан бери бирга, расман никоҳдан ўтишларига эса Мариянинг хасталиги туртки берди. Шифокорлар актриса операцияни бошидан ўтказганига қарамай, ўсимта келгусида яна хуруж қилиши мумкинлигини билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШнинг Коннектикут штатида яшовчи саратон касалига чалинган қиз ўлимидан бир неча соат олдин турмушга чиққани хабар берилганди.
Изоҳ (0)