My Day ўзбек шоу-бизнеси вакиллари Янги йил байрамини қандай кутиб олганликларига назар ташлашга қарор қилди.
Янги йилнинг сўнгги кунларида ҳам ўзини буткул ижодга бағишлаб, «Ёмғир» қўшиғига клип тасвирга олдирган хонанда Муниса Ризаева Янги йил байрамини Дубай шаҳрида кутиб олди.
https://www.instagram.com/p/BdYSTygDpRF/
Мафтункор хонанда Шаҳзода ҳам 2018 йилни Дубайда кутиб олишга қарор қилди.
https://www.instagram.com/p/BdX6AeUlDHa/
Тўрт фарзанднинг онаси хонанда Нилуфар Усмонова оила даврасида кутиб олди.
Хонанда Райҳон Ғаниева ва турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовлар ҳам оила ҳамда дўстлар даврасида байрамни нишонлади.
https://www.instagram.com/p/BdZdNiHlGxL/
Серқирра ижодкор Шаҳзода Муҳаммедова Янги йилни ўз оиласи даврасида кутиб олди. Актриса Instagram’даги саҳифасида Янги йил дастурхонига тайёрлаган нарсаларини видео орқали бўлишди.
https://www.instagram.com/p/BdX2GahjLl1/
Шоу-бизнесимизнинг бахтли жуфтлиги Шоҳруххон ва Асал Шодиева эса Малайзияда кутиб олди, ҳамда ўша ердан барча ўзбекистонликларга ўз байрам табрикларини юборди.
https://www.instagram.com/p/BdX4EKQBz9i/
Изоҳ (0)