Ливия қирғоқлари яқинида муҳожирлар ўтирган қайиқ чўкиб кетди, камида 64 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Reuters.
Фожиа ҳақидаги илк хабарларда саккиз нафар қурбон ҳақида айтилган эди. Ўшанда Италия қирғоқ соқчилиги отрядлари 86 кишини қутқариб олган эди.
Қутқариб олинган қочоқлар сўзларига кўра, чўкиб кетган қайиқ бортида камида 150 киши бўлган.
Нашр эслатишича, 2017 йил бошидан буён Европага денгиз орқали қарийб 156 минг муҳожир етиб келган.
Изоҳ (0)