Телебошловчи Опра Уинфри 2020 йилги сайловда АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкин. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
CNN телеканалига кўра, бошловчининг яқинлари бир неча ойдан бери у билан сайловда иштирок этиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Уинфри «Олтин глобус» мукофотини топшириш маросимидаги чиқишида ҳам бунга шама қилгани билдирилмоқда. Ўшанда у «Ушбу залдаги кўплаб ажойиб аёллар ва айрим муносиб эркаклар етакчи бўлиш учун қатъият билан курашмоқда», деганди.
Маълумот учун, Опра Уинфри 2017 йил охирида АҚШдаги «қўллаб-қувватланиш рейтинги»да биринчи учликка кирганди.
Изоҳ (0)