Муҳожирларнинг Бирлашган Араб Амирликларида ишга жойлашиши борасидаги қоидаларга ўзгартиришлар киритилди, деб ёзади UAE Inside. БАА Координация қўмитасига кўра, БААга ишчи визасини олмоқчи бўлган муҳожирлар энди судланмаганлик ҳақида маълумотномани тақдим этиши керак бўлади.
Янги қоида 2018 йил 4 февралдан кучга киради. Чет эл фуқаролари маълумотномани ўз ватанидан ёки ўзлари беш йил яшаган бошқа исталган мамлакатдан олиши керак.
Ушбу чора янада хавфсиз жамиятни яратиш ва БААни дунёдаги энг хавфсиз мамлакатлардан бирига айлантириш учун кўрилган.
Қўмита аниқлик киритишича, БААга қисқа муддатли ташриф билан ёки сайёҳлик визаси билан келувчилар учун бундай маълумотнома талаб қилинмайди.
Изоҳ (0)