2018 йилда Ўзбекистонда инфляция даражасининг ўсишига асосий сабаблардан бири қурилиш материаллари нархининг ошиши бўлади. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитасига асосланиб, «Spot.uz» хабар бермоқда.
Бу ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 1025-сонли «Табиий газ ва электр энергиясини етказиш ва реализация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг амалга кириши билан боғлиқ.
Ҳужжатга мувофиқ, пишиқ ғишт, асфальт ва цемент, бетон, гипсокартон ва бошқа қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилишида ишлатиладиган газ ва электр энергияси 2018 йил 1 январидан кўтарилган тарифлар бўйича нархланади.
Давлат статистика қўмитасига кўра, ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши маҳсулот нархининг ошишига олиб келади, бу, ўз навбатида, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нарх индексида ва умумий инфляциясида акс этади.
Изоҳ (0)