Бухоро вилояти Гурбунчи қишлоғи Отбозор маҳалласида яшовчи Аҳмад Ҳалимов ва Матлабхон ая хонадонига бир гуруҳ оддий аскарлар ташриф буюрди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскарлар Маҳаммаджон Толипов, Фаёзжон Шодмонов, Муроджон Алиев, Мирфозил Фарҳодовлар хонадон соҳиблари, маҳалла оқсоқоли ва ёшлар билан суҳбатлашди.
Аскарлар ёшларга армиядаги шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди.
Қайд этилишича, ҳарбий хизматчиларнинг ташрифи вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Изоҳ (0)