Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 99 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилди, уларда 97 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради ЎзА.
2018 йил 1—7 январь кунлари йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 63410 қоидабузарлик аниқланган.
1628 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 10728 нафари белгиланган тезлик талабларини, 747 нафари светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасини бузган. Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган 9753 нафар ҳайдовчига нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
2017- йилнинг 25—31 декабрь кунлари 70259 қоидабузарликлар рўйхатга олинган, 196 йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 196 фуқаро жабрланганди.
Изоҳ (0)