2017 йил 30 декабрь куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги коттежларнинг бирида ижарада турган аёл, унинг 6 ойлик гўдаги, 3 ёшли боласи ва синглиси — жами 4 нафар одам ўлдириб кетилган. Бу ҳақда «Xabar.uz» ўз манбаларига таяниб маълум қилди.
Аниқланишича, дастлаб газдан заҳарланиш деб айтилган, аммо кейинчалик маълум бўлишича, ҳаммаси пичоқланган ва газ очиб юборилган. Тахминларга кўра, газ жиноят изларини яшириш ва ёнғин келтириб чиқариш учун ёқиб кетилган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)