• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Давлат раҳбари қабул қилган фармон ва қарорлар ортидан чопиб юрибмиз». Муҳаммаджон Обидов бугунги журналистика муаммолари ҳақида

    ЎзА Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидовнинг журналистиканинг долзарб масалалари ҳақидаги фикрларини келтирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Устозларимиз журналист воқеликдан бир қадам олдин юриши керак, деб ўргатган. Лекин бугун шундай бўла олмадик.

    Аксинча, давлат раҳбари қабул қилган фармон ва қарорлар ортидан «чопиб» юрибмиз. «Жуда тўғри ва зарур қарор қабул қилинди», деймиз. Аммо унинг моҳияти мавзусини аввалроқ матбуотда кўтариб чиқмадик, муаммога жамоатчилик эътиборини тортиб, бонг урмадик. Шу бугунги вазиятнинг ўзи бизга ибрат, сабоқ.

    Аслида ким соҳада неча йил ишлагани эмас, қандай ишлагани муҳим. Бугун ҳурматли ҳамкасбларимиз матбуотда, айниқса, босма нашрларни аёвсиз танқид қилмоқда. Газеталарда, аввало, марказий, отахон нашрларда жамиятимизда рўй бераётган сифат ўзгаришининг руҳи ҳамон сезилмаётгани бот-бот таъкидланмоқда. Мен ҳам уларнинг фикрини қисман қўллайман. Биз вилоятда ўтказиладиган ўқув семинарларида «Жамият», «Ўзбекистон овози», «Оила ва жамият» каби саноқли газеталардаги ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш услуби, журналист маҳорати, таҳририятнинг муаммо ечимидаги изчиллиги каби хусусиятларни таҳлил қиламиз. Аммо марказда бундай нашрлар жуда кам.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон ва хориждаги ҳамкасблар, таҳлилчилар Ўзбекистон босма ОАВ деганда, фақат мамлакат миқёсида чоп этиладиган газеталарни назарда тутаётгани ва уларга қараб хулоса чиқаришаётгани унчалик тўғри эмас. Бугун юртимизда расман рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган 700 га яқин босма нашр бор. Биргина Фарғона вилоятида уларнинг сони 80 дан ошади.

    Улар орасида зеҳнли танқидчиларимиз назарига тушмаётган газета, иқтидорли журналистлар борки, вилоят аҳли, газетхон аллақачон касб маҳорати, замонга ҳамоҳанглиги борасида ўз муаллиф ва нашрларини таниб олган. Уларда ислоҳотлар йўлида тўсиқ бўлиб турган муаммо ва камчиликларни дадил кўтариб чиқиш, уларни танқид қилибгина қолмасдан, бундай нуқсонларнинг олдини олиш бўйича амалий фикрлар бериш, ҳар қандай муаммонинг сабабларини ўрганиш, мавзуга холис ва ҳаққоний ёндашишни кузатиш мумкин.

    Айрим мисолларга мурожаат қиламиз. Қўштепа тумани ҳокимлиги муассислигидаги «Истиқбол йўли» газетасида фуқароларнинг таҳририятга қилган мурожаати асосида ёзилган «Янги раис ваколатга эгами?» таҳлилий-танқидий мақоласида туман раҳбари (ҳозирда собиқ) тавсияси билан ўзини ўзи бошқариш органларига сайловни тартибга солуви амалдаги қонунчиликка зид услубда ўтказилган сайлов натижасининг ваколатли эмаслиги далиллаб берилган. Аммо собиқ ҳоким «мен айтган одам раис бўлади!» дея фикрида қатъий туриб олган. Таҳририят масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисига мурожаат қилди. Натижада Дўрмон қишлоғида сайлов қайтадан ўтказилиб, қонун устуворлиги таъминланди.

    Ҳа, вилоятларда шу каби газеталар бор. Биз яқинда ташкил этган Чимён медиалагери давомида Самарқанднинг «Zaraфшон», Амударёнинг «Амударя тарақияти», Жомбойнинг «Жомбой тонги», Наманган шаҳрининг «Наманган садоси» каби нашрларидаги руҳ, журналист маҳорати, газетачилик тажрибаси умумўзбек матбуотининг юзи бўла олишини кўрдик.

    Шу ўринда яна бир гап. Баъзи ҳамкасбларимиз, ҳатто ҳурматли олимларимиз ҳам «маҳаллий матбуот» деган иборани қўллайди. Мен бундай таснифга мутлақо қаршиман. Матбуотнинг «марказий» ёки «маҳаллий»си бўлмайди. ОАВ ва унда айтилган сўз учун таҳририят ва муаллиф Тошкентда ҳам, Фарғонада ҳам қонун олдида баб-баробар масъул. Гап нашрнинг марказда ёки вилоятларда чоп этилаётганида, холос.

    Биз замонавий журналистика ҳақида гапирган, таҳлил қилган пайтда мамлакатимиздаги барча ОАВни билиш ва назарда тутишимиз адолатдан бўлади.

    07.01.2018, 18:50   Изоҳ (0)   23637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда илк бор UnionPay карталарини қабул қилиш бошланди

    07.01.2018, 17:43

    Жанубий Кореялик сайёҳ: Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар нега соат 23:00 да ёпилади?

    07.01.2018, 15:06

    Amazon вакили Тошкентдаги тадбирда махсус меҳмон сифатида иштирок этади

    07.01.2018, 14:05

    «Шу пайтгача ташқи ахборот воситалари хориждаги душманона овоз сифатида кўрилар эди». «Америка овози» журналисти Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга муносабат билд...

    07.01.2018, 13:24

    Шавкат Мирзиёев: Кимки Ватан тараққиётига пул тикса, фарзандига ҳайкал қўйган бўлади

    07.01.2018, 11:35

    Шавкат Мирзиёев: «Сўрғил конининг тендеридан ким қанча еганини яхши биламан!»

    07.01.2018, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.