Ойда бўлиб қайтган америкалик астронавт Жон Янг 87 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NASA расмий сайти маълум қилди, деб хабар беради «Известия».
«Биз астронавт Жон Янгни йўқотганимиздан қайғудамиз. У икки бор Ойга учган, унинг юзасига қадам босган, илк Space Shuttle миссияси иштирокчиси бўлганди. У 6 бор коинотда бўлиш насиб этган биринчи инсон, ҳар томонлама астронавтлар астронавти эди», — дейилади хабарда.
Жон Янг 1962 йили астронавтлар отрядига танлаб олинганди. У 2004 йили NASA билан ҳамкорликни тўхтатган ва Марсга экспедициялар ташкиллашга имкон берадиган технологияларни ривожлантиришни тарғиб этишга киришганди.
Изоҳ (0)