Хитой 2018 йилда коинотга 35 та парвозни амалга оширади. Бу ҳақда мамлакат аэрокоинот фани ва техникаси корпорацияси (CASC) маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Бу Хитой коинот дастури учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, 2017 йилда мамлакатда 16 та коинотга парвоз амалга оширилганди.
2018 йилда кўплаб лойиҳалар ҳал қилувчи босқичга кириши кутилмоқда. Жумладан, гап Ойнинг орт тарафида илк енгил қўниш ва у ердан ретранслятор орқали Ер билан алоқа боғланишни кўзда тутувчи «Чанъэ-4» қурилмаси миссияси ҳақида кетмоқда.
Жорий йилда 18 та янги, учинчи авлод «Бейдоу» сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, «Чанчжэн-5» туркумидаги оғир ракеталарни учирилиши ҳам 2018 йилдаги воқеалардан бўлади. Ушбу ракеталар 2022 йилда фойдаланишга топшириладиган миллий орбитал станциянинг ҳар бири 20 тонна бўлган модулларини коинотга олиб чиқиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)