NASA коинот агентлигининг Instagram’даги аккаунтида 2017 йили жойлаштирилган энг оммавий фотолар рейтингини тузди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Рўйхатдан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга энг кўп ёққан 10 фото ўрин олди. Уларнинг барчаси видеога жамланди ва YouTube’да эълон қилинди.
Каскейд кўли осмонида акс этган қуёш тутилиши рейтинг етакчисига айланди. Иккинчи ўринни Қуёшга «соя солган» Ой тутилиши эгаллади.
NASA астронавти Марк Томас Ванде Хей ХКС бортида тасвирга туширган тунги Ер фотоси учинчи ўринда қайд этилди.
https://youtu.be/0xs7b1Sp_ac