Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO) рекорд миқдордаги — бирйўла 31 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Андхра-Прадеш штатида жойлашган Шрихарикота оролидаги космодромдан PSLV ракетаси учирилиши 2018 йил 10 январга мўлжалланган. Ундаги энг йирик юк вазни 700 килограммдан ошиқ маҳаллий Cartosat-2 сунъий йўлдоши бўлади.
Ракета орбитага яна Ҳиндистонда ишлаб чиқилган микро ва нано сунъий йўлдош, шунингдек, хорижий давлатлар, жумладан, Финландия ва АҚШнинг 28 та нано қурилмасини олиб чиқади.
Изоҳ (0)