Ҳозирда Халқаро коинот станциясида ишлаётган космонавтлар ва астронавтлар Янги йилни 15 маротаба қарши олади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Улар илк бор 31 декабрь, соат 18:26 да Австралия ва Янги Зеландия оралиғида 2018 йилни қарши олди.
Шундан сўнг экипаж 15 бор Янги йил кирган соат камарларини кесиб ўтади ва охири 2018 йил 1 январь соат 16:02 да Тинч океани акваториясида байрамни кутиб олади.
Маълумот учун, айни пайтда ХКС бортида «Роскосмос» космонавтлари Александр Мисуркин ва Антон Шкаплеров, NASA астронавтлари Жозеф Акаб, Марк Ванде Хай, Скотт Тингл ва JAXA астронавти Норишиге Канаидан иборат 54-халқаро экспедиция ишламоқда.