Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Муннинг 30 ёшли жияни Манхэттен судида Қатар мансабдорига пора бериш билан боғлиқ келишувда иштирок этганини тан олди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.

Пан Чу Хен адвокати билан.

Пан Чу Хен адвокати билан.
Фото: Reuters

Пан Чу Хен Нью-Йоркда кўчмас мулк сотиш бўйича агент бўлиб ишларди. Унинг отаси (Пан Ги Муннинг укаси) Пан Ги Сан маслаҳатчи бўлган Keangnam Enterprises фирмаси 2013 йилда молиявий муаммоларга дуч келади ва Пан Чу Хендан Вьетнамдаги кўчмас мулк учун инвестор топишни сўрайди. Бунинг эвазига унга 5 миллион доллар мукофот ваъда қилинади.

Ота-ўғил Қатар инвестиция фонди Вьетнамдаги бинолар комплексини сотиб олишига таъсир ўтказиши мумкин бўлган мансабдорга пора бериш схемасини ташкиллайди. Бироқ бунда воситачилик қилиши кўзда тутилган шахс берилган пулларни ўзлаштириб юборгани сабабли бу иш амалга ошмайди.

Пан Чу Хенга 10 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин. Унинг отаси яширинишга улгурган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Ҳаммаси қаҳвахонадан бошланган»: Кемерон Диас ва Дрю Берриморнинг вақт синовидан ўтган дўстлиги (фото)
Дунё
Хитой собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди
Дунё
Еврокомиссия: Урушда 100 минг украиналик аскар ва 20 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди (видео)