Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида бўлгани ва беморлар ҳолидан хабар олгани аввалроқ маълум қилинган эди. Бу ердаги беморлардан бири — бир йилда икки фарзандидан жудо бўлган аёлга Президент уй совға қилди, деб хабар беради ЎзА.
Бир йилда икки боласидан айрилган, уйида ногирон фарзанди бўлган аёл кома ҳолатида Янгийўл шифохонасига ётқизилган эди. Шавкат Мирзиёев бу аёлга уй бериш, даволанишига ёрдамлашиш бўйича топшириқ берди.
Изоҳ (0)