АҚШнинг Нью-Жерси штатида яшовчи 46 ёшли Оксана Захарова исмли рус аёл тасодифан сотиб олинган лотереядан 5 миллион доллар ютиб олди, деб ёзади Forum Daily.
Аёл 1 долларлик лотерея чиптасини сотиб олмоқчи бўлган, аммо унга адашиб, 10 доллар турадиган бошқа, Set for Life чиптасини беришган.
Уйда эса лотерея бир неча ҳафта давомида ҳимоя қатлами ўчирилмасдан, чанг босиб ётган. Ҳаттоки, аёл ютуқли рақамларни кўрганидан кейин ҳам, ўз омадига ишона олмаган.
«Чипта сохта, деб ишонган эдим. Фақатгина лотерея офисига келибгина, ҳақиқатан ҳам ютуқ чиққанига ишондим», — деди аёл.
Изоҳ (0)