Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Барак Обаманинг собиқ расмий фотографи Пит Соуза Instagram’даги саҳифасида Америка президентининг ядровий жомадонининг суратини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Соуза суратларни АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан ғойибона баҳсга киришиб, ўзининг «ядро тугмачаси» рақибиникидан кучлироқ эканлигини таъкидлаганидан сўнг эълон қилди.

https://www.instagram.com/p/BdeRaVpFXwo/?taken-by=petesouza

Архив суратларидан бирида Оқ уй ходими ичида АҚШ мудофаасининг стратегик тизимини бошқаришнинг мобил нуқтаси бўлган сумкани самолётга кўтариб чиқаётгани акс этган.

https://www.instagram.com/p/BdeSrTOleqI/?taken-by=petesouza

Иккинчи суратда эса ўша «қизил тугма»нинг АҚШ президенти столи устига ўрнатилганини кўриш мумкин. Президент герби туширилган панелда «Қийин қарорларни қабул қилиш доимо оғир» деб ёзилган тахтача турибди.

«Яхшики, қизил тугмача бу ерда урушни бошлаш учун эмас, балки ёрдамчини чақириш учун қўлланилади», — деб ёзади Соуза.

Аввалроқ, британиялик миллиардер Ричард Брэнсон Обама қизил тугмачани Оқ уй меҳмонлари учун чой буюртма қилиш мақсадида фойдаланганини маълум қилган эди.

Одатда ядровий қуролга эга мамлакатлар президентларига қитъалараро ракета учириш имконини берувчи тизимлар «ядро тугмачаси» деб номланади. Аслида эса тизим ракета учириш учун код ва жиҳозлардан иборат ядровий жомадондан иборат. Бу мобил тизим мамлакат раҳбари стационар қўмондонлик пунктлари ташқарисида бўлган пайтда фойдаланишга мўлжалланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди