Навоий вилоятидаги қатор ЙПХ масканлари фаолияти тугатилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-37 «Самарқанд – Бухоро – Туркманбоши» автомагистралининг 199-километрида жойлашган «Анор» мунтазам йўл-патруль хизмати маскани Бухоро вилояти чегарасида жойлашган «Сармижон» мунтазам ЙПХ масканини такрорлагани учун бартараф этилмоқда.
Шунингдек, А-379 «Навоий – Зарафшон – Учқудуқ» халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлининг Навбаҳор тумани ҳудудидан утувчи 3-километрида жойлашган «Навбаҳор» ЙПХ маскани ҳам тугатилмоқда.
Шу билан бир қаторда, А-379 «Навоий – Зарафшон – Учқудуқ» халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлининг Учқудуқ тумани ҳудудидан утувчи 287-километрида жойлашган «Учқудуқ» ЙПХ масканининг фаолияти тугатилиши белгиланганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)