Instagram’да олти ғилдиракли кучли Mercedes-Benz G-Class’нинг қорга ботиб қолгани акс этган ролик пайдо бўлди, деб ёзмоқда «Мотор». Видео Италиянинг Альп тоғларида олинган.
Йўлтанламас ўрмондаги қорли йўлда ҳаракатланаётган вақтда чуқурга тушиб қолган. Шундан сўнг тўрт тоннали Mercedes’ни тортиб олиш қийин масалага айланган.
https://www.instagram.com/p/BdaoIXhlxLO/
Олти ғилдиракли Mercedes-Benz G-Class 2013 йилда тақдим этилган. Йўлтанламас 5,5 литр сиғимли ва иккита турбинали V8 двигателига эга бўлиб, унинг қуввати 544 от кучига тенг.
Изоҳ (0)