Сурияда Россиянинг Ми-24 жанговар вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Ҳодиса ўтган йилнинг 31 декабрида рўй берди.
«Хама аэродоромидан учган Ми-24 техник носозлик туфайли ҳалокатга учради. Аэродромдан 15 километр узоқда қаттиқ қўниш оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди. Вертолётга қарата ўт очилмаган», — дейилади хабарда.
Вазирликка кўра, вертолёт бортмуҳандиси жароҳат олди. У қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан тезлик билан Хмеймим аэродромига эвакуация қилинди ва тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)