Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Azon.uz» ахборот-таҳлилий порталида Фарғона водийсининг Риштон туманига кираверишда, кулолчилик маҳсулотлари кенг ёйиб қўйилган жой «ширк макони» деб аталди.

Фото: «Azon.uz»

Фото: «Azon.uz»

«Шу ерни ширк  макони дейишга етарлича асосларим бор. Дарвозадан киришдан ‘тўла-тўла’лар бошланади, яъни сиз учун сўраб беришлари учун, ‘Ҳожи она’лар тилаб беришлари учун, исириқ учун, чой учун, туз учун, қўрғошин учун, бало-баттарлар  учун.

Кимдан?

– Ҳизр алайҳиссаломнинг рамзий қабридан. Шу ерга ихлос қилиб келаётганларнинг тили билан айтганда «Ҳизр бува»дан.

Нима сўраб?

— Фарзанд сўраб, омад сўраб, бойлик сўраб, уй сўраб, эр сўраб, хотин сўраб...

Хуллас сўраб... сўраб... Астағфируллоҳ! Биз қайси асрда яшаяпмиз ўзи?... Сўрагувчи Зот Битта эмасми? Бергувчи Зот Бир эмасми?

Сизларга Ким айтди ‘Ҳизр бува’нинг рамзий қабри атрофига келиб олиб, эркак-аёл аралаш ҳафталаб навбат кутиб ётиб олиб Кимлардир орқали пул бериб тилатсангиз, сўратсангиз истагингиз амалга ошишини?

Сиз ўзингиз сўрай олмайсизми? Ягона зотга шерик қўшган ҳолингизда ‘кетиб’ қолишдан қўрқмайсизми?..» — дейилади мақолада.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Муҳандислар хатолиги» — болалар устига қулаган бассейн томи, Москвада учувчилар айби билан ҳалокатга учраган самолёт, совет—фин урушининг якунланиши. Кун хронолог...
Маҳаллий
Қўқонда вояга етмаган қиз хонадондан 1,5 млн сўмлик тилла узук ўғирлади
Спорт
Лионель Месси мундиалдаги голлар бўйича Марадонага етиб олди. Аргентиналиклардан фақат бир футболчи ундан олдинда