«Ўзгидромет»нинг маълумотларига кўра 4—5 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Кавказдан нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ФВВнинг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
«Қамчиқ» довони ҳудудида эса ҳаво ўзгариб туради, вақт-вақти билан қор ёғади. Ҳаво ҳарорати 3—8 даражагача пасаяди, кундузи эса 0—5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15—20 метргача метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)